среда, 15 сентября 2021 г.

“Мавлоно” сериали кузда эфирга узатилади


“Kale Film” продюсерлик компанияси 30 қисмдан иборат “Мавлоно” (“Mevlana”) сериалини суратга олди. Жан Улкай режиссёрлигидаги сериал шу йилнинг кузида “TRT” телеканалида эфирга узатилади. Ушбу тарихий лойиҳа машҳур файласуф шоир, Туркиянинг маънавий устози деб эътироф этилган Мавлоно Жалолиддин Румийга бағишланган. Унинг асарлари Туркия, Озарбайжон, АҚШ ва Жанубий Осиёда жуда машҳур.

воскресенье, 5 сентября 2021 г.

Ваҳиде экранга қайтишга тайёр


Маҳоратли ва машҳур Ваҳиде Перчин янги куз мавсумида экранларга қайтишга тайёр. Таниқли актриса “Муҳташам юз йил”, “Ойи”, “Исмини Фариҳа қўйдим”, “Ишқ эртаги” каби сериалларда суратга тушган. У иштирок этган сўнгги сериал “Зулейҳа” (“Бир замонлар Чукуровада”) бўлиб, актриса иродали ва қатъиятли Хункар Яман исмли қаҳрамони билан томошабинлар меҳрини қозонди.

понедельник, 26 июля 2021 г.

Актёрларнинг янги лойиҳаси воқеага айланди


Тўлга Сариташ ва Энгин Акюрекнинг лойиҳаси аллақачон воқеага айланди. Машҳур актёр Энгин Акюрек бу мавсумда “Элчининг қизи” сериалида Санжар Эфени ўйнади в лойиҳа 52-қисмда якунланди. Тўлга Сариташ эса “Уришқоқ” сериалида кучли ижрони намойиш этди. Иккала сериал ҳам шу мавсумда якунига етди.

воскресенье, 25 июля 2021 г.

Туба нега Истанбулга қайтди?

 


“Элчининг қизи” сериалининг суратга олиш ишлари тугагач, Туба Буюкустун Истанбулга қайтди. Сериалн суратга олиш чоғида Туба Бодрумда яшади. У ерда сериал продюсерлари актриса учун атай уй ижарага олишган эди. Сериал якунланди, актриса Истанбулга – янги лойиҳаларга қайтди.

пятница, 23 июля 2021 г.

“Ғаройиб доктор” томошабинлар билан хайрлашди


Аввалига анча юқори рейтинг натижаларини кўрсатган “Ғаройиб доктор” турк сериали томошабинлар билан хайрлашишга тайёр. Кутилмаган бу янгиликни MF Yapım продюсерлик компанияси ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.