“Элчининг қизи” сериалининг суратга олиш ишлари тугагач, Туба Буюкустун Истанбулга қайтди. Сериалн суратга олиш чоғида Туба Бодрумда яшади. У ерда сериал продюсерлари актриса учун атай уй ижарага олишган эди. Сериал якунланди, актриса Истанбулга – янги лойиҳаларга қайтди. Мухбирлар актрисани кетишидан олдин Бодрум қаҳвахоналаридан бирида қизлари – Мая ва Тўпрак билан нонушта қилаётганда учратишди.
Туба йўл-йўлакай мухбирларнинг ҳамма курорт жойга кетаётганда, ўзининг Истанбулга қайтиши сабаблари ҳақидаги саволларига жавоб берди. Актриса рақамли портал учун янги лойиҳаси борлигини, ишлаши зарурлигини айтди.
Ҳаётида кимдир борлиги ҳақидаги саволга эса Туба Буюкустун кулиб, шундай жавоб берди: “Биз ёқимлироқ нарсалар ҳақида гаплашишимиз мумкин!”
Туба Буюкустун “OGMMedya”нинг Netflix учун тайёрланаётган янги сериалида суратга тушади. Сюжет уч аёлнинг драматик қиссасига асосланган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий