Турк киночилари томонидан суратга олинган “Аёл” сериалида барча ҳаётий
қийинчиликлар ва омадсизликларга, қўлида парваришга муҳтож икки фарзанди
бўлишига қарамай, ёруғ келажакка ишонадиган ва бахтли бўлишга ҳаракат қиладиган
кучли аёл ҳақида ҳикоя қилинади.
Драма жанрида суратга олинган сериалда ҳаётда омадсизликка учраган аёл
ҳақида ҳикоя қилинади. Сериалнинг асосий мақсади – кучли, қатъиятли бўлишга ва
ҳар қандай чорасиз вазиятда ҳам чора топишга ҳаракат қилишга ўргатиш. Сериалда
болалари билан бева қолган аёл ҳаёти тасвирланади. Унинг ҳаёти жуда қайғули, аммо
икки фарзанди уни ҳаётда тутиб туради.
Бу - қизиқарли, аммо ғамгин сериал. Унда кўплаб жумбоқ, фитна ва сирлар
ҳам бор. Сюжет ҳаққоний, қизиқарли ва таъсирли. Бош қаҳрамоннинг қалб
изтироблари томошабинларни бефарқ қолдирмайди.
Баҳор – кучли, ақлли ва чиройли аёл. Тақдири мураккаб. Она муҳаббатини
кўрмаган, чунки онаси омадсиз никоҳдан қутулиш мақсадида уни ташлаб кетган. Уни
отаси ва бувиси тарбиялаган, бироқ улар кўп ўтмай вафот этишган. Ёлғизликдан
сиқилиб юрган қизнинг ҳаётида ажойиб инсон – Сарп учрайди. Улар бир-бирини
севиб қолиб, кўп ўтмай турмуш қуришди. Кейин икки ажойиб фарзанд дунёга келди.
Баҳор бахтдан маст эди. Бироқ фожиа севимли инсонини ҳаётдан олиб кетгач, у
икки боласи билан ёлғиз қолди...
Бундай оғир вазиятда ҳар қандай аёл синиши, оғир ҳаётий синовларга
бардош беролмай қолиши мумкин эди, аммо Баҳор тушкунликка тушмади ва
болаларининг ёруғ келажаги учун курашишда давом этди. Кўп ўтмай унинг ҳаётида
яна синов учради. Бу гал унга кўп йиллар аввал ташлаб кетган онаси дуч келди.
Айрим сирлардан воқиқ бўлгач, унинг онасини кечириши осон бўлмайди...
Сериал қаҳрамонлари
Баҳор Чашмели (Ўзге
Ўзпиринчи)
Сарпни учратганда, унинг қиёфасида бахтини топиб, оила қурадиган Баҳор
эридан эрта айрилади. У икки фарзандини ёлғиз катта қилиши, боқиши керак.
Шундай машаққатларга қарамай, у умидини, қатъиятини йўқотмайди, ҳаётини икки
боласига бағишлайди. У бошқа бировни севиш ҳақида ўйлолмайди, бутун борлиғи
билан марҳум эрига боғланган.
Сарп Чашмели (Жанер Жиндўрук)
У тўрт йил аввал ҳалок бўлган, аммо рафиқаси Баҳорнинг кучли муҳаббати
ва хотиралари унинг ҳаётини сақлаб туради. У Баҳорнинг ҳикоясидаги энг муҳим
қаҳрамонлардан бирига айланади. Сарп қувноқ, тадбиркор одам эди.
Хатиже Сарикади (Бенну
Йилдиримлар)
Омадсиз биринчи никоҳи ва қизи Баҳорни ташлаб, Энвер билан янги ҳаёт
бошлашга қарор қилган. Иккинчи қизи Ширин туғилгандан сўнг ўзини бутунлай унга
бағишлаган. Баҳор унинг учун узоқдаги инсон бўлиб қолган. Бир неча йилдан сўнг
уни учратганда, қаттиқ таъсирланади.
Дўрук Чашмели (Али Семи
Сефил)
Дунёқараши кенг 4 ёшли бола. У жуда ақлли, таъсирли. Уни тенгдошларини
қизиқтирадиган нарсалар қизиқтирмайди.
Нисан Чашмели (Кубра Сузгун)
Баҳорнинг етти ёшли қизи – ақлли, меҳрибон, қувноқ қиз. Бахтиёр
кўринадиган қизча оиласига қаттиқ боғланиб қолган. Отаси ҳақидаги ҳикояларни
тинглашни яхши кўради.
Ширин Сарикади (Серай Кая)
Хатиженинг қизи, жуда тортинчоқ қиз. Одамлардан ўзини олиб қочиб юради.
Қобилиятли рассом, ўгай опасини шу вақтгача кўрмаган.
Йелиз Унсал (Айча Эртуран)
Баҳорнинг қувноқ, чиройли ва ёш дугонаси. Баҳор сингари икки боласини
мустақил тарбиялайди. Йелиз – у қадар теран фикрламайдиган, оддий саволларга
мураккаб жавоб берадиган аёллардан. Баҳордан фарқли равишда, унга суяниши
мумкин бўлган инсон керак.
Энвер Сарикади (Шериф Эрол)
Энвер – Хатиженинг иккинчи эри, романтик одам. Унинг учун бахт – хотини
ва қизи билан бирга бўлиш. Энвер, хотинидан фарқли равишда, ҳаётдан завқланади,
пулни биринчи ўринга қўймайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий