вторник, 22 августа 2023 г.

Варун Капур кимга уйланган?


“Сварагини” сериалида Шанскар ролини кўркам актёр Варун Капур ўйнади.

Актёр 1987 йилнинг 28 августида Ҳиндистоннинг Аҳмадободида туғилди. Авлиё Кабир мактабида ўқиди, Пунада электроника соҳасида Sinhgad муҳандислик коллежини тамомлади. Кейинроқ ўқишни давом эттириш мақсадида Блумингтондаги Индиана университетига ўқишга кирди.

Варун Капур бир нечта фильм, реклама роликлари ва сериалларда суратга тушди. Унинг энг аҳамиятли ролларидан бири “Сварагини” ёки “Душман дугоналар” сериалидаги Шанскар роли бўлди.

2013 йил 24 январда Варун севгилиси Дханя Моханга уйланди. Дханя Ҳиндистоннинг авиаташувчи компанияси Air Indiaда ишлайди.

“Рафиқам менинг умуртқа поғонамдек. Биз бир-биримизга жуда яқинмиз, - дейди актёр. – Бу ерда, Мумбайда, биз бир-биримизга далда ва ғамхўрмиз”.

Варун Капур кўп мулоқот қилишни хушламайди, уйдаги хотиржамликни афзал кўради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий