суббота, 3 июля 2021 г.

“Зулейҳа” актёрлари нега жанжаллашди?


“Зулейҳа” (“Бир замонлар Чукуровада”) сериалининг суратга олиш майдончасида танг вазият ҳукм суряпти: бу гал Мурат Уналмиш ва Керем Алишик тўқнашди.

3 мавсумдан бери давом этаётган, ёзги таътилдан сўнг яна янги мавсуми бўлиши кутилаётган сериалнинг суратга олиш ишлари учун ўша даврга мос тарихий биноларга эга бутун бир шаҳарча бунёд этилди.

Шаҳарча марказдан узоқда, шунинг учун актёрлар ва суратга олиш жамоаси суратга олиш майдончасидан ташқарига чиқмайди, яқин меҳмонхонада яшайди ва деярли доим бирга. Чарчоқ ва тор доира туфайли майдончада тез-тез можаро чиқиб турибди. Бу гал икки таниқли актёр – Мурат Уналмиш (Демир) ва Керем Алишик (Фекели) ўртасида катта жанжал чиқди. Жанжал чуқурлашиб кетганидан Мурат Уналмиш Керем Алишикни ҳақорат учун судга берди.

Маълумотларга кўра, Уналмишга Алишик сценарийга киритган ўзгаришлар ёқмаган. Улар баҳслаша бошлашган ва Уналмиш Алишикни ёзилган сценарийни ўзи истагандек ўзгартиришда айблаган. Ўша пайтда Алишик Уналмишни ҳақоратлади. Ундан бир ҳафта олдин ҳам Алишик ва Уналмиш ўртасида можаро чиққанда, продюсер Тимур Савжи актёрларни зўрға тинчлантирган жди.

Бу Мурат Уналмишнинг ҳам, Керем Алишикнинг ҳам биринчи можароси эмас. Иккала актёр ҳам қизиққонлиги билан машҳур. 2019 йил ноябрда ОАВ Мурат Уналмиш суратга олиш майдончаси хизматчиси билан жанжаллашгани, иш муштлашувгача етиб бораёзгани, уларни аранг тинчлантиришганини хабар берганди.

2020 йил охирида эса бош роллардан бирининг ижрочиси Угур Гунеш (Йилмаз) сериалдан кетди. Айрим маълумотларга кўра, у Керем Алишик туфайли кетди: иккала актёр тинимсиз зиддиятда бўлган. Улар бирга ишлолмай қолгани боис, Гунеш лойиҳани тарк этишга қарор қилган. Актёрлар Ҳилал Алтинбилек туфайли келишолмаган. Актриса аввал Угур Гунеш билан учрашиб юрган, кейин эса Керем Алишик билан ишқий муносабати бошланган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий