суббота, 3 июля 2021 г.

“Қора ният” актёрларни чарчатдими?


“Қора ният” сериали кетма-кет 4 мавсумдан бери экранга чиқяпти. Гарчи лойиҳа рейтинги қониқарли бўлса-да, уни шу мавсумда ёпишни режалаштиришганди, аммо продюсерлар сериални давом эттириб, 5 мавсумни ҳам суратга олишга қарор қилишди.

Эндер ролини ижро этаётган Шеввал Сам продюсерлик компаниясининг қарорини маълум қилди:

“Аслида, биз сериални тугатмоқчи эдик. Ҳаммамиз жуда чарчадик, лекин мухлислар ижтимоий тармоқларда 5 мавсумни давом эттириш ҳақида кўплаб хабарлар жўнатишди. Бу лойиҳани кўпчилик яхши кўриб қолди, шунинг учун сериални давом эттиришга қарор қилдик. Лекин дам олишимиз ҳам зарур. Биз бу мавсумни эртароқ тугатсак, кейингисини бироз кечроқ бошласак, сериални давом эттиришга розилигимизни айтдик. Шунда дам олишга улгурамиз”.

“Қора ният” кузгача томошабинлар билан хайрлашади. Ўтган ҳафтада Несрин Жавадзаде (Шаҳика) жанжал билан “Қора ният”ни тарк этди: у режиссёр билан уришиб қолиб, суратга олиш майдончасидан кетди. Продюсер Фатиҳ Аксўй бундай интизомсизликни кечирмади ва унинг қаҳрамонига ўлим саҳнасини ёздирди.

Бир актриса кетиб, бошқаси келди. Янги қисмларда Чиғатой (Берк Ўктай)нинг собиқ рафиқаси ролида Эже Диздар пайдо бўлади. У билан боғлиқ воқеалар янги мавсумда давом этади.

 

СЕВИНЧ тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий