пятница, 23 июля 2021 г.

“Ғаройиб доктор” томошабинлар билан хайрлашди


Аввалига анча юқори рейтинг натижаларини кўрсатган “Ғаройиб доктор” турк сериали томошабинлар билан хайрлашишга тайёр. Кутилмаган бу янгиликни MF Yapım продюсерлик компанияси ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Биз аутистлар ҳам барчамиз каби яшашга ҳақли эканлиги тўғрисидаги ҳикоямизнинг сўнгига етдик. Бизнинг Али Вафо ўсди, камол топди, орзуларини амалга оширди. Биз у билан бирга кулдик, у билан бирга йиғладик, одам бўлиш нималигини эсга олдик. Энди у кўрсатган барча мўъжизалар билан хайрлашиш фурсати етди. “Ғаройиб доктор” 64-қисмда сизлар билан хайрлашади. Бизга қалбларини очган бутун аудиториямизга миннатдорлик, мамнуният ва меҳр билан...”

Сериал рейтинги сўнгги пайтларда бироз тушганига қарамай, ёмон эмасди. Шу боис томошабинларни якун ҳақидаг қарор ажаблантирди. Журналист Бирсен Алтунташ берган маълумотга кўра эса, мураккаб Али Вафо ролини муваффақиятли ижро этаётган Танер Ўлмаз жуда чарчаган ва шартномани кейинги мавсумга узайтиришни истамаган. Актёрсиз сериални давом эттиришдан эса – маъно йўқ, шунинг учун лойиҳани шу мавсумда якунлашга қарор қилишди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий