Бош ролларни Ханде Эрчел ва Керем Бурсин ўйнаган “Қалбим эшигини черт” сериали бутун дунёни забт этди. Сўнгги қисми билан ижтимоий тармоқларда рекорд ўрнатган лойиҳа Лотин Америкасида “Хорижий тилдаги энг яхши сериал” деб тан олинди.
MF Production суратга олган, икки мавсум, 52та қисмдан иборат бўлган “Қалбим эшигини черт” шу қадар оммалашдики, хорижий мукофотларга лойиқ топилди. Latin American Produ Awards мукофотларини топшириш маросимида лойиҳа “Хорижий тилдаги энг яхши сериал” номинациясида ғолиб топилди. Бу янгиликдан хабар топган Ханде Эрчел Лотин Америкасидаги мухлисларига миннатдорлик билдириш учун инглиз тилида хабар эълон қилди.
Ханде Эрчел ва Керем Бурсинни бутун дунёга машҳур қилган “Қалбим эшигини черт” яқинда АҚШда ҳам эфирга чиқади. Америкалик томошабинлар сериални “Telemundo” каналида кўришлари мумкин. Айни пайтда 85та мамлакатга сотилган “Қалбим эшигини черт” сериалини дунёнинг деярли ярми томоша қиляпти. Нафақат Туркия, балки, дунёнинг кўплаб давлатларида катта воқеа бўлган “Қалбим эшигини черт” 2021 йилнинг 8 сентябрида Fox TV экранларида 52-қисм билан тугади. “Твиттер”да энг кўп муҳокама қилинган сериаллар орасида сериал “Тахтлар ўйини” (бир қисмда 7,8 миллион твит) рекордини янгилади (бир кунда 9 миллион твит).
Комментариев нет:
Отправить комментарий