воскресенье, 3 октября 2021 г.

“Зулейҳа”да янги бош қаҳрамон


“Зулейҳа” (“Бир замонлар Чукуровада”) турк сериали тўртинчи мавсум билан экранларга қайтди. Янги мавсумда томошабинлар янги қаҳрамонлар ва актёрлар билан “учрашишади”. Қизиғи, сериалда учинчи марта бош қаҳрамон алмашяпти. Ўтган мавсумда сериални Угур Гунеш (Йилмаз), ёз охирида эса Мурат Уналмиш (Демир) тарк этди. Энди янги бош қаҳрамон – Хакан Гумушўғлу ролида Иброҳим Челиккўл пайдо бўлади.

Шундай қилиб, Ҳилал Алтинбилекнинг янги шериги Иброҳим Челиккўл бўлди.

Хакан Гумушўғлу бутун давлатини ўз меҳнати билан орттирган тадбиркор бўлиб, Демирнинг душманига айланади. У Чукуровага қасос олиш учун келади.

Актёрнинг Хакан Гумушўғлу ролида пайдо бўлиши унинг мухлисларини ҳайрон қолдирди ва юқори баҳоланди. Шунингдек, қаҳрамоннинг “Илон” сериалидаги Чарльз Сображ билан ўхшашлигини пайқашди.

“Зулейҳа” сериалини яна кимлар тарк этади? Тўртинчи мавсумнинг биринчи қисмида сериални Ханде Сорал (Умит) тарк этади. АКтриса оиласига вақт ажратишга қарор қилди, бунча вақт Истанбулдан узоқда бўлиш қийин.

106-107 қисмларда Керем Алишик (Фекели) ҳам сериални тарк этиши маълум. Бу ёзда у “Seneye Bu Zamanlar” ток-шоусини олиб боришни бошлади. Актёр бир пайтда иккита лойиҳада иштирок этишга улгурмаяпти, шунинг учун Чукуровадан кетишга қарор қилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий