Ўтган мавсумда “Ташкилот” турк сериали рейтингда юқори ўринларни эгаллаб, томошабинлар эътиборига тушди. Мухлислар лойиҳа давомини сабрсизлик билан кутишяпти.
Сериалда бош ролни ижро қилган Дениз Байсал интервьюда иккинчи мавсумни суратга олиш ишлари бошланишини маълум қилди. Шундай қилиб, актриса Алачати курортидаги дам олишни тугатиб, Анқарага йўл олди. Дениз “Ташкилот”нинг давоми ҳам биринчи мавсумидек муваффақиятли бўлишига умид қиляпти.
Лойиҳада кадрлар ўзгарди. Режиссёр алмашди. Кетче ўз ўрнини Бурак Мужежи ва Бурак Арлиерга топширди. Бунга қадар улар “Сўнгги ёз” сериалининг биринчи мавсумини суратга олишган. Бундан ташқари, сериалга янги актёрлар қўшилади, янги қаҳрамонлар пайдо бўлади. Продюсерлар Чаглар Эртугрул билан ҳам келишишди. Актёрга сериал ривожи ёқмади, у кетишни истади, лекин келишувга эришилди, у янги куз мавсумида ҳам суратга тушади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий