среда, 9 июня 2021 г.

Жанан Эргудер саратонга чалинди


“Гуллар изтироби”даги роли билан ўзбек томошабинига яхши таниш актриса Жанан Эргудер “Ёрдамчимга қўнғироқ қил” сериалида бош роль – Ферисни ўйнаётган эди. Афсуски, Эргудер энди лойиҳани тарк этишга мажбур. 43 ёшли актрисага кўкрак саратони ташхиси қўйилди. Жанан ижтимоий тармоқларда бу хабарни тасдиқлади:

“Қадрли дўстларим, обуначиларим, мухлисларим, менинг ҳаётимга қизиқувчи барча. Мен сизларга “Ёрдамчимга қўнғироқ қил”даги сўнгги қисмим ҳақида ёзмоқчи эдим, аммо янгиликлар сизга анча тезроқ етиб борди. Бу рост. Бир ярим ойча олдин менга “кўкрак саратони” ташхисини қўйишди. У пайтда мен ўзимни анча яхши ҳис этаётгандим. Бу мураккаб йўл эди, лекин мен руҳан чўкмасликка, бардам бўлишга уриняпман. Ташвишланманглар, мен яхши бўламан. Охирги дақиқагача, қўлимдан келгунча, даволаниш имкон бергунча ишлайман”.

Жанан оиласига, ҳамкасбларига ва продюсерлик компаниясига миннатдорлик билдирди. Актрисанинг кўплаб дўстлари ва ҳамкасблари уни бу курашда қўллаб-қувватлашди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий