четверг, 10 июня 2021 г.

Ўзге Ўзпиринжи журналистлардан аччиқланди


“Аёл” сериали юлдузи Ўзге Ўзпиринжи 35 ёшга тўлиши мунсоабати билан Йеникўй туманидаги уйида зиёфат уюштирди. Табиийки, уйдаги байрамга журналистлар ҳам гувоҳ бўлишни исташди. Уларга интервьюга рад жавоби берилгач, актрисанинг уйига “коронавирус инфекцияси билан кураш бўйича хавфсизлик чораларини бузиш” айби билан полиция келди.

Ўзгенинг севгилиси Бурак Ямантурк рухсатсиз ҳеч кимнинг уйга киришига йўл қўймади. Ўз навбатида полиция текширув ўтказди, жарима белгиланмади. Бу воқеадан аччиқланган Ўзге ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилди: “Мен бутун фаолиятим давомида журналистлар билан ҳурматли ва муносиб муносабатда бўлишга ҳаракат қилдим. Мен очиқ ҳаводаги ресторанда нишонлаган туғилган куним уйимнинг боғида давом этди. Журналистларнинг камералари боққа қаратилганди, одамлар келишди, биздан интервью олишни исташди. Рад жавобидан сўнг тонггача уй деворлари ёнида интервью умидида кутишлари ҳақида таҳдид янгради. Биз ҳеч кимга ноқулайлик туғдирмай, гулхан ёнида ўтириб, мусиқа тинглаётгандик, бирдан полиция келиб қолди. Журналистлар мақолалари учун етарлича материал йиғолмаётганлари боис, атай уйимга рейд йўллаб, бу вазиятни пайдо қилишяпти. Полиция текширув ўтказди, ноқонуний ҳеч нима тополмай, уйни тарк этди. Аввал ачинардим, энди эса ғазабдаман. Мен шунчаки сизларга дилимни очишни истадим, агар ёзилган сохта янгиликлар олдида сукут сақлашда давом этсак, бизни нотўғри тушунишлари мумкин. Мен бу ифлосликдан чарчадим, ортиқ бунга тоқат қилолмайман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий