среда, 23 июня 2021 г.

Нургул Йешилчай нимадан афсусда?

 


Машҳур актриса Нургул Йешилчай “Бу оқшом Ибрагим Селим билан” дастури меҳмони бўлди. Йешилчай актрисалик фаолиятидаги саргузаштлари ҳақида сўзлаб берди. “Мен йўлимни актриса бўлиш нияти билан бошладим. Истанбул мени жуда чўчитди. Чунки оилам актриса бўлишимни истамасди. Пул ҳам йўқ эди. Мен уйдан қочиб кетдим. Аввал Ҳажеттепега бордим. Имтиҳонга кирдим. Билкентга ҳатто бормадим, чунки у пайтда ижтимоий даражада фарқ бор эди ва мен бу менга озор бериши мумкин деб ўйлардим. Истанбулда имтиҳонларга умуман бормасдим. Измирда ҳам боришни истамасдим, чунки у ерда оилам яшарди. Ҳажеттепе ўттизлигига кирдим, аммо ўқишга киролмадим. Эскишеҳирга кирдим. Ота-онамнинг пули етмаслигини билардим. Ўқишга кирдим ва ўқишни истардим. Измир шаҳри ҳокимиятига бориб, “Менинг тўлашга пулим йўқ”, дедим. Уларга катта раҳмат, улар тўлашди. Агар ниманидир истасангиз ва бу сизга фойда келтиради деб ҳисобласангиз, дадил бўлинг. Мен Эскишеҳирга кирдим. Кимникидадир яшадим. Шунинг учун ҳам Нури Билгенинг “Узоқда” фильми менга ёқади. Эскишеҳирда оз миқдордаги пул билан яшай оласиз.

Нургул Йешилчай шахсий ҳаёт ва шахсий муносабатлар, шунингдек, энг кўп нимадан афсусланиши ҳақида ҳам сўзлади. “Ботокс билан ҳаммаси расво бўлди. Бундай ишларни қилганимда, ҳеч кимга айтмайман. Чунки: “Қилма, нима, телбамисан!” дейишади. Мен “ҳа, телбаман”, деб жавоб бераман. Ва бу чўзилиб кетади. Шунинг учун ҳам айтмайман. Ўша ерга бораман. Ва: “Қани, азизам, афсусланма ва қўрқма”, деб айтаман. Ҳаммасидан кўпроқ ботоксдан афсусланаман”.

 СЕВИНЧ тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий