“Маликам, энди қара”, “Қалбим эшигини черт” сериаллари юлдузи Ханде Эрчелнинг мухлислари кўп. Аввалига унинг омадли сериаллари ва образларини, ундан сўнг ҳамкасби Керем Бурсин, кейин Хакан Сабанжи билан яқин муносабатларини муҳокама қилишди. Энди эса актрисанинг қомати эътибор марказида.
Ханденинг ижтимоий тармоқларда жойлаган суратлари кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Баъзилар унинг бу образини ҳаддан ташқари очиқ деб ҳисоблашди. Лекин кўпчилик Хандени анорексияни тарғиб қилишда айблай бошлади. Бунга сабаб шуки, Ханде кейинги пайтда яхшигина озди, тармоқларда эълон қилинган суратларда бу яққол сезилиб турибди. Эда Эженинг тўйида олинган сурат ҳам буни тасдиқлайди. Бунинг устига, актрисанинг либослари ҳам анча очиқлашиб қолди. Мухлислар Ханде озишни тўхтатиб, вазн тўплаши керак деб ҳисоблашяпти.
Бироқ актрисанинг айнан ҳозирги кўринишини бенуқсон деб санайдиган мухлислари ҳам йўқ эмас.
Комментариев нет:
Отправить комментарий