Ўзбек тилига “Душман дугоналар” деб таржима қилинган “Сварагини” ҳинд сериали режиссёр Рави Раж томонидан суратга олинган бўлиб, жами 473 қисмдан иборат. Ҳиндий тилидаги бу лойиҳа битта мавсумдан иборат. Унда бош ролларни Хелли Шаҳ, Варун Капур, Тежасви Пракаш Ваяганкар, Намиш Танежа ижро қилди.
Сериалда Калькуттада яқин яшайдиган икки оила ҳақида ҳикоя қилинади. Бир оила урф-одатларга содиқ, иккинчи – бенгалликлар оиласи – замонавий. Бу оилаларнинг қизлари оила аъзоларининг дунёқарашига мувофиқ тарбияланган.
Рагини – эскича фикрлайдиган оиланинг қизи, жуда босиқ ва тортинчоқ. Свара – замонавий қиз, у ўз ҳаётини ўзи бошқаради. Ота-онаси ажрашган, Свара отаси билан яшаб, онасидан узоқда катта бўлган. Қиз ота-онасининг нима учун ажрашганини билмайди, аммо билишни жуда истайди.
Қўшнилар бир-бирларини ёқтиришмаса-да, Свара ва Рагини дугона, уларни мусиқага бўлган муҳаббат бирлаштиради. Улар, шунингдек, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик келтиришни, душман оилаларни бирлаштиришни исташади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий