“Қора ният” сериалида севишганларни ўйнаган Севда Эргинжи ва Онур Туна учун бўйдаги фарқ муаммо ва айни пайтда кулгига сабаб бўлганини тан олади. Актёрнинг бўйи 196 см бўлса, актрисаники – 159 см.
39 см лик фарқ кўзга яққол ташланарди, шунинг учун актёрлар бу камроқ сезилиши учун ҳар хил “ҳийлалар” ўйлаб топишга мажбур бўлишарди. Хусусан, Севда махсус тиргакларга чиқарди, Онурнинг эса жуда новча кўринмаслик ва суратга тушаётганда тўғри ракурсни топиш учун оёқларини кенгроқ очишига тўғри келарди.
Суратга олиш майдончасида сокин муҳит ҳукм сурарди. Актёрлар нафақат чиқишиб кетишди, балки, дўстлашиб ҳам олишди. Иш куни тугагандан сўнг улар кўпинча бирон жойга боришар ва, табиийки, бу лаҳзаларни суратларга муҳрлашарди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий