“Чолиқуши” сериалининг янги талқинида бош қаҳрамон Феридени жонлантирган актриса, машҳур турк актёри Бурак Ўзчивитнинг суюкли рафиқаси Фахрия Эвженни туркларнинг Моника Беллуччиси деб таърифлашади.
* Фахрия Эвжен 1986 йил 4 июнда Германиянинг Золинген шаҳрида туғилган. Унинги отаси Грециядан кўчиб кетган турк, онаси эса – черкес. Фахрия – оила энг кенжаси, уч нафар опаси бор.
* Эвжен мактабни тамомлагандан сўнг Дюссельдорф университетига ўқишга кириб, жамиятшуносликни ўрганди. Ўзининг айтишича, актриса бўлиш хаёлига ҳам келмаган. У ҳозир ҳам бўш вақтида жамиятшунослик ва фалсафа бўйича китобларни мутолаа қилади.
* Фахрия тўртта тилни билади: испан, немис, инглиз ва турк. Ўсмирлигида спортга қизиққан, ўқувчилик йилларида эса баскетбол жамоаси ҳимоячиси бўлган.
* 19 ёшида Фахрия онаси билан бирга Истанбулга дам олишга борган. У ерда уни кутилмаганда “Ҳеч қачон унутма” сериалида суратга тушишга таклиф этишган. Бу иш учун Фахрия Германиядан Туркияга кўчиб борди. Кейин у машҳур “Хазонрезги” сериалида суратга тушди. Бу лойиҳани суратга олиш ишлари тўрт йил давом этди.
* “Сен менинг уйимсан” фильмида суратга тушаётганда, Фахрия актёр Ўзжан Дениз билан танишди. Улар ўртасида романтик муносабатлар бошланди. Ҳаммаси тўйи бўлишидан дарак бераётгандек эди, аммо 2013 йилда севишганларнинг муносабати барҳам топди. Бунга Ўзжаннинг модель Бусе Наржига қизиқиб қолгани сабаб бўлди.
* Ҳозир Фахрия актёр Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси. Тақдир уларни “Чолиқуши” сериалининг суратга олиш майдончасида топиштирди. Иккисининг айтишича, улар ўртасида дарров учқун чақнаган. Севишганлар муносабатларини ҳамкорликдаги яна бир сериал - “Севги сенга ўхшайди”дан сўнг яширмай қўйишди.
* Буракнинг турмуш қуриш ҳақидаги таклифига жавоб бераётганда Фахрия нималарни ҳис қилганди? Бу саволга у шундай дея жавоб беради: “Шу пайтгача ҳеч қачон бу қадар ҳаяжон билан “Ҳа” демаганман”.
* Баъзи ОАВнинг хабарига кўра, бир араб тадбиркори севишганларга асал ойини Дубай ёки Қатарда ўтказишни таклиф этган. Таклиф қабул бўлса, уларга 2 миллион доллар гонорар тўлашга розилигини билдирган. Аммо Бурак ва Фахрия унинг таклифини қабул қилишмаган.
* Эвжен кўп марта Буракка экранда уни бошқа эркак билан ишқий саҳнада кўриш ёқмаслигини айтган, шунинг учун барча лойиҳаларда бўсали саҳналарни рад этади.
* Фахрия Эвжен, Энгин Акюрек ва Сарп Левендўғлу суратга тушган “Қуллик учун тўлов” сериалида актрисанинг бир қисм учун иш ҳақи 40 минг турк лираси бўлди. Турк киносида биринчи марта актриса эркак ҳамкасбидан кўпроқ ҳақ олди.
* Туркиянинг энг гўзал аёлларидан бири саналган Фахриянинг айтишича, табассум – яхшироқ кўринишнинг энг оддий ва арзон усули. Унинг фикрича, соғлом жисм, соғлом руҳ ва соғлом ақлни уйғунлаштириш керак, шунда эътибор марказида бўлишингиз, сизга қойил қолиб қарашлари аниқ. Кўнглингиз хотиржам бўлмаса, қалбингиз нотинч бўлса, ҳеч қандай косметика чиройли кўринишга ёрдам беролмайди.
* Иш жадвали тиғиз бўлишига қарамай, актриса соғлом турмуш тарзига амал қилишга уринади. У суткада етти соатдан кам ухламайди, имкон туғилганда спорт билан шуғулланади, соғлом таомларни тановул қилади, бундан ташқари, кунига камида икки литр сув ичади. “Бундай турмуш тарзига шунчалик ўрганиб қолдимки, бошқача бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмайман”, - дейди Фахрия.
* Бурак ва Фахриянинг тўйи 2017 йил 29 июнда Истанбулдаги Босфор бўғози қирғоғида ўтди. Айни пайтда уларнинг икки нафар фарзанди бор.
Севдора тайёрлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий