понедельник, 26 июля 2021 г.

Актёрларнинг янги лойиҳаси воқеага айланди


Тўлга Сариташ ва Энгин Акюрекнинг лойиҳаси аллақачон воқеага айланди. Машҳур актёр Энгин Акюрек бу мавсумда “Элчининг қизи” сериалида Санжар Эфени ўйнади в лойиҳа 52-қисмда якунланди. Тўлга Сариташ эса “Уришқоқ” сериалида кучли ижрони намойиш этди. Иккала сериал ҳам шу мавсумда якунига етди.

Акюрек ва Сариташнинг мухлислари машҳур актёрлардан янги лойиҳа ҳақида янгилик кутишаётганди. Ниҳоят бундай янгилик пайдо бўлди. Иккиси Netflixда намойиш этиладиган фильмда ўйнаши маълум қилинди. “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” фильми режиссёри Меҳмет Ада Ўзтекин “Бахтли йўл” фильмини суратга олади.

Энгин Акюрек бу мавсумда фильм бўлишини эълон қилиб бўлди. Тўлга Сариташ ҳам журналистларнинг саволларига жавоб бериб, янги лойиҳаси бўлишини маълум қилди.  

“Умид қиламанки, Netflix учун яхши лойиҳа қиламиз”, - деди Сариташ. Бундан ташқари, актёр рекламада ҳам суратга тушади. Актёр “Уришқоқ”нинг суратга олиш ишлари тугагач, бироз дам олишга имкони борлигини айтди.

Мухлислар янги фильмда қайси актриса суратга тушишига қизиқишмоқда, аммо ҳозирча бу ҳақда янгилик йўқ.

 


Комментариев нет:

Отправить комментарий