воскресенье, 5 сентября 2021 г.

Ваҳиде экранга қайтишга тайёр


Маҳоратли ва машҳур Ваҳиде Перчин янги куз мавсумида экранларга қайтишга тайёр. Таниқли актриса “Муҳташам юз йил”, “Ойи”, “Исмини Фариҳа қўйдим”, “Ишқ эртаги” каби сериалларда суратга тушган. У иштирок этган сўнгги сериал “Зулейҳа” (“Бир замонлар Чукуровада”) бўлиб, актриса иродали ва қатъиятли Хункар Яман исмли қаҳрамони билан томошабинлар меҳрини қозонди. Ўтган йилнинг охирида Ваҳиде Перчин сериални тарк этди. У ўзининг лойиҳаси – “Akademi 35,5 Sanat Evi”га вақт ажратишни истади. Перчин бир неча йил аввал дўстона муносабатлари сақланиб қолган ва қизининг отаси бўлмиш собиқ эри Алтан Гўрдум билан ёш актёрларни тайёрлаш бўйича академия очган эди. Уларнинг академияси оммабоп бўлиб, мактаб ҳақида фикрлар билдирилади.

Мана энди ярим йилдан сўнг актриса суратга олиш майдончасига қайтишга тайёр. У “Зулейҳа” продюсерлик компанияси “Tims&B” билан шартнома имзолади. Ваҳиде Перчиннинг янги сериали жуда кучли бир аёлга бағишланади.

Лойиҳанинг бошқа тафсилотлари яқин кунларда маълум бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий