Аввалига анча юқори рейтинг натижаларини кўрсатган “Ғаройиб доктор” турк сериали томошабинлар билан хайрлашишга тайёр. Кутилмаган бу янгиликни MF Yapım продюсерлик компанияси ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
3 мавсумдан бери давом этаётган, ёзги таътилдан сўнг яна янги мавсуми бўлиши кутилаётган сериалнинг суратга олиш ишлари учун ўша даврга мос тарихий биноларга эга бутун бир шаҳарча бунёд этилди.