суббота, 3 июля 2021 г.

“Зулейҳа” актёрлари нега жанжаллашди?


“Зулейҳа” (“Бир замонлар Чукуровада”) сериалининг суратга олиш майдончасида танг вазият ҳукм суряпти: бу гал Мурат Уналмиш ва Керем Алишик тўқнашди.

3 мавсумдан бери давом этаётган, ёзги таътилдан сўнг яна янги мавсуми бўлиши кутилаётган сериалнинг суратга олиш ишлари учун ўша даврга мос тарихий биноларга эга бутун бир шаҳарча бунёд этилди.

среда, 23 июня 2021 г.

Нургул Йешилчай нимадан афсусда?

 


Машҳур актриса Нургул Йешилчай “Бу оқшом Ибрагим Селим билан” дастури меҳмони бўлди. Йешилчай актрисалик фаолиятидаги саргузаштлари ҳақида сўзлаб берди. “Мен йўлимни актриса бўлиш нияти билан бошладим. Истанбул мени жуда чўчитди. Чунки оилам актриса бўлишимни истамасди.

четверг, 10 июня 2021 г.

Ўзге Ўзпиринжи журналистлардан аччиқланди


“Аёл” сериали юлдузи Ўзге Ўзпиринжи 35 ёшга тўлиши мунсоабати билан Йеникўй туманидаги уйида зиёфат уюштирди. Табиийки, уйдаги байрамга журналистлар ҳам гувоҳ бўлишни исташди. Уларга интервьюга рад жавоби берилгач, актрисанинг уйига “коронавирус инфекцияси билан кураш бўйича хавфсизлик чораларини бузиш” айби билан полиция келди.

среда, 9 июня 2021 г.

Жанан Эргудер саратонга чалинди


“Гуллар изтироби”даги роли билан ўзбек томошабинига яхши таниш актриса Жанан Эргудер “Ёрдамчимга қўнғироқ қил” сериалида бош роль – Ферисни ўйнаётган эди. Афсуски, Эргудер энди лойиҳани тарк этишга мажбур. 43 ёшли актрисага кўкрак саратони ташхиси қўйилди. Жанан ижтимоий тармоқларда бу хабарни тасдиқлади:

вторник, 4 мая 2021 г.

2013 йилда она бўлганлар


2013 йилда жаҳоннинг машҳур аёллари орасида оналик бахтига эришганлари жуда кўп бўлди. Актрисалар, моделлар, ҳатто қироллик оилаларида ҳам узоқ кутилган болалар дунёга келди.

Кэмбриж герцогиняси Кэтрин

Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси, герцогиня Кэтринни бемалол 2013 йилнинг энг дидли ҳомиладор аёли деб атаса бўлади. Ҳомиладорликнинг тўққиз ойи давомида Кэйт Миддлтон турли кўйлакларда намоён бўлиб, нозик диди билан ҳамманинг ҳавасини келтирди. Туғруқхонадан чиқаётганда эса марҳума қайнонаси малика Диананинг кўйлагига ўхшаш кўйлак кийди. Шундан бери беш ой ўтди, Кейт Миддлтон жуда тез озиб, чиройли қоматига қайтди. Ҳозирда эса у фақат ўз кўйлаклари эмас, балки кичкинтой шаҳзода Георгнинг кийимлари билан ҳам ҳамманинг ҳавасини келтирмоқда.  

понедельник, 7 декабря 2020 г.

“Чақмоқ” лақабли Болт

 


Ямайкалик енгил атлет Усэйн Сент-Лео Болт 1986 йил 21 августда Шервуд-Контент (Трелони округи, Ямайка)да туғилган. Қисқа масофага югуришга ихтисослашган спортчи тўққиз карра Олимпия ва ўн бир карра жаҳон чемпиони (бу мусобақалар тарихида рекорд). Ўз фаолияти давомида 8 марта жаҳон рекордини янгилаган.