Ямайкалик енгил атлет Усэйн Сент-Лео Болт 1986 йил 21 августда Шервуд-Контент (Трелони округи, Ямайка)да туғилган. Қисқа масофага югуришга ихтисослашган спортчи тўққиз карра Олимпия ва ўн бир карра жаҳон чемпиони (бу мусобақалар тарихида рекорд). Ўз фаолияти давомида 8 марта жаҳон рекордини янгилаган. 100 (9,8) ва 200 метрга (19,9), шунингдек, Ямайка терма жамоаси таркибида 4×100 эстафетасида жаҳон рекордларини ўрнатган. 100 ва 200 метрга югуриш мусобақалари тарихидаги энг чаққон спринтер.
Учта Олимпиадада 100 ва 200 метрга югуриш мусобақаларида (2008 йил Пекин, 2012 йил Лондон ва 2016 йил Рио-де-Жанейрода) кетма-кет ғолибликни қўлга киритган ягона спортчи ҳисобланади. Ямайка спорти тарихида энг кўп Олимпиада олтин медаллари соҳиби. Айни пайтда енгилатлетлар орасида Олимпиада ўйинларида қўлга киритилган олтин медаллар сони бўйича Карл Льюис ва Пааво Нури билан биринчи ўринда турибди. Жаҳон чемпионатларида 11та олтин медални қўлга киритган тарихдаги биринчи одам. Ямайка Эътибор ордени командори (2008) ва Ямайка ордени кавалери.
Югуришда чаққонлиги ва исми учун унга “Чақмоқ” (Lightning Bolt) деб лақаб қўйишган.
(с) СЕВИНЧ тайёрлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий