Турк сериаллари йил сайин оммалашиб боряпти ва бу актёрларнинг ҳам моддий аҳволига таъсир кўрсатяпти, албатта. Масалан, Туркия машҳурларидан кимлар катта гонорар олиши маълум.
Энг кўп гонорар олаётган актёр Бурак Ўзчивит бўлиб чиқди. Актёр сериалнинг ҳар бир қисми учун 250 минг турк лираси олади. Шундай қилиб, юлдузнинг бир ойлик даромади бир миллион лирадан ошади. Ҳозирда Бурак энг оммабоп турк актёри саналади. У иштирок этган сериаллар рекорд натижалар кўрсатяпти, юлдузнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига эса миллонлаб одамлар обуна бўлган.
Ўзчивитдан Халит Эргенч ҳам қолишмайди. “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймонни ўйнаган актёр ҳам ўзи қатнашган сериалдаги ҳар бир қисм учун 250 минг лира олади. Аммо унинг ишлари ёш ҳамкасбиникидан сал камроқ.
Юқоридаги актёрлар изидан Киванч Татлитуғ келади. Унинг гонорари – сериалнинг ҳар бир қисми учун 200 минг лира. Кенан Имирзалиўғлу ҳам худди шунча олади.
Актрисаларнинг гонорари эса актёрларникидан камроқ. Етакчилар орасида Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси Фахрия Эвжен бор. Актриса ўзи суратга тушган сериалдаги ҳар бир қисм учун 150 минг лира олади. Бундан чиқди, юлдузлар жуфтлиги турк шоу-бизнесидаги энг омадли ва бадавлат жуфтлик.
Берен Саат, Серенай Сарикая ва Жансу Дере ҳам шунча гонорар олади. Ҳозирда Туркияда айнан шу актрисаларга талаб кўп, шунинг учун улар ўз ишлари учун катта ҳақ талаб қилишлари мумкин.
Турк сериалларининг ўртача давомийлиги – 100 қисм. Биргина лойиҳанинг ўзи актёрларнинг моддий аҳволини анча яхшилайди. Бироқ турк шоу-бизнесида рақобат кучли, биринчи даражали актёрлар сафига ёриб кириш анча қийин. Мухлислари жуда кўп бўлмаган актёрар эса 10 минг лира атрофида гонорар олишади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий