вторник, 20 сентября 2022 г.

Фахрия Эвжен “чўққи”га қайта оладими?


"Алп Арслон” сериали экранга чиқа бошлагач, илк қисмлари биланоқ томошабинларни қизиқтириб қўйди.

Тарихий сериаллар – турк киночиларининг кучли томони. Маҳаллий продюсерлар ўн йилдан бери “Муҳташам юз йил”нинг муваффақиятини такрорлашга уринишмоқда, аммо ҳали ҳеч ким бу драма рекордларига яқинлашолмади. “Алп Арслон” бунга эриша олармикин?

Бу лойиҳада Салжуқийлар давлати султони Алп Арслон ҳақида ҳикоя қилинади. Қизиғи, аввалига сериалнинг муваффақият қозонишига унчалик ишонишмаганди. Таҳлилчилар тарихий мавзу бир қадар жонига теккани учун лойиҳа муваффақиятсизликка учрашини тахмин қилишганди. Аммо илк қисм катта фарқ билан маҳаллий телерейтингларда етакчи бўлди. Иккинчи ва учинчи қисм эса лойиҳанинг ўрнини мустаҳкамлади. “Алп Арслон” кўрсаткичлари анча юқори бўлди. Лойиҳа турк томошабинларига ҳам, хориждагиларга ҳам маъқул келди.

“Алп Арслон” бош роль ижрочиси Фахрия Эвжен учун айниқса муҳим эди, негаки у тўрт йилдан бери сериалларда суратга тушмаганди. Баъзилар ҳатто унинг телевизион чўққига қайта олмаслигини “башорат қилишди”. Аммо энди бундай узоқ танаффус Фахриянинг ижодий қобилиятига сира таъсир қилмагани маълум бўлди.   

Лойиҳада бош эркак қаҳрамонни Бариш Ардуч гавдалантирди. У аввал “Чуқур”, “Ижарага олинган севги” сингари сериалларда суратга тушган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий