Бош ролларни Ўйку Караель, Акин Акинўзу ва Сарп Апак ижро қилаётган “Тақдиримнинг ўйини” сериалининг илк қисми 6 ноябрда эфирга узатилди. Акиннинг мухлислари тақдимотни зўр ҳаяжон билан кутишаётган эди.
“Беқарор” сериалидаги Миран роли билан мухлислар эътиборини тортган актёр Акин Акинўзу сериал тугагач, жим бўлиб қолганди. Маълум вақт ҳеч бир лойиҳада суратга тушмаган кўркам актёрнинг исми ниҳоят янги сериал туфайли яна тилга олина бошлади.
“Тақдиримнинг ўйини” NGM Media компанияси томонидан суратга олинмоқда. Режиссёр – Эмре Кабакушак. Лойиҳада яна Мерич Арал, Каан Чакир, Эсра Дерманжиўғлу сингари машҳурлар ҳам сурартга тушмоқда.
“Тақдиримнинг ўйини” сериалида ўгай онаси тарбиялаган, аммо болалиги оғир ўтгани боис 17 ёшга тўлганда уйдан қочиб кетишга қарор қиладиган Асие ҳақида ҳикоя қилинади. Асие Жамолни учратади ва унга турмушга чиқади. Оилада икки фарзанд туғилади: Нергис ва Умут. Лекин молиявий қийинчиликлар пайдо бўлган, никоҳ иккинчи даражали бўлиб қолади. Жамол яхшироқ ҳаёт илинжида хотини ва икки боласини ташлаб кетади. Хелин исмли бой аёл Жамолни йўлдан уриб, оиласидан айирганда, Асие икки фарзанди билан ҳаёт учун кураш бошлайди. Ана шу кураш пайтида Асие Маҳирни учратади ва тақдири кутилмаганда ўзгаради...
Комментариев нет:
Отправить комментарий