Дениз Байсал ва Чағлар Эртугрул “Фазилат хоним ва қизлари” сериалида бирга ишлаб, катта шуҳрат қозонганди. Ҳазан ва Яғиз қаҳрамонлари ҳамон томошабинлар ёдида. 2017-2018 йилларда намойиш этилган сериал кенг оммада таассурот қолдирди. Бу лойиҳадан сўнг бир неча йил ўтиб, Дениз Байсал ва Чағлар Эртугрул TRT1нинг “Ташкилот” сериалида яна учрашди. Улар бош ролларни – Сердар ва Зеҳрани ижро этишяпти.
“Ташкилот” – қизиқ воқеаларга бой сериал, аммо унинг рейтинги баланд бўлишида актёрлар ижроси юқори даражада эканлигининг ҳам ҳиссаси катта. Чағлар Эртугрул ва Дениз Байсалнинг бирлашуви оммани жуда қувонтирди. Бир неча йил аввалги муваффақиятли ҳамкорлик янада таъсирчанроқ, ҳиссиётларга бойроқ шаклга эга бўлди. “Ташкилот”нинг иккинчи мавсуми суратга олингани – бунинг исботи.
Комментариев нет:
Отправить комментарий