вторник, 28 декабря 2021 г.

"Матрица"нинг тўртинчи қисми суратга олинди


Муваффақиятли фильмлар ижодкорларга илҳом бағишлайди. Яхши даромад тўплаб, блокбастерга айлана олган фильмларнинг эса иккинчи, учинчи, ҳатто тўртинчи қисмлари ҳам суратга олинади. Ноодатий сюжети ва ўзига хос қаҳрамонлари билан кўпчиликни қизиқтирган “Матрица” фильмининг ҳам тўртинчи қисми суратга олинди.

понедельник, 27 декабря 2021 г.

“Қалбим эшигини черт” рекорд ўрнатди


Бош ролларни Ханде Эрчел ва Керем Бурсин ўйнаган “Қалбим эшигини черт” сериали бутун дунёни забт этди. Сўнгги қисми билан ижтимоий тармоқларда рекорд ўрнатган лойиҳа Лотин Америкасида “Хорижий тилдаги энг яхши сериал” деб тан олинди.

воскресенье, 3 октября 2021 г.

“Зулейҳа”да янги бош қаҳрамон


“Зулейҳа” (“Бир замонлар Чукуровада”) турк сериали тўртинчи мавсум билан экранларга қайтди. Янги мавсумда томошабинлар янги қаҳрамонлар ва актёрлар билан “учрашишади”. Қизиғи, сериалда учинчи марта бош қаҳрамон алмашяпти. Ўтган мавсумда сериални Угур Гунеш (Йилмаз), ёз охирида эса Мурат Уналмиш (Демир) тарк этди. Энди янги бош қаҳрамон – Хакан Гумушўғлу ролида Иброҳим Челиккўл пайдо бўлади.

пятница, 24 сентября 2021 г.

Чаглар Эртугрул “Ташкилот”дан кетадими?


Ўтган мавсумда “Ташкилот” турк сериали рейтингда юқори ўринларни эгаллаб, томошабинлар эътиборига тушди. Мухлислар лойиҳа давомини сабрсизлик билан кутишяпти.

пятница, 17 сентября 2021 г.

Асли Энвер “Можаро”да қатнашадими?


“Limon Yapım” продюсерлик компанияси эгаси Хайри Аслан Американинг кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлган ва етти йил давомида экранларда намойиш этилиб, рейтингларда юқори ўринларни эгаллаган “Яхши хотин” сериали ремейки ҳуқуқини сотиб олди.

среда, 15 сентября 2021 г.

“Мавлоно” сериали кузда эфирга узатилади


“Kale Film” продюсерлик компанияси 30 қисмдан иборат “Мавлоно” (“Mevlana”) сериалини суратга олди. Жан Улкай режиссёрлигидаги сериал шу йилнинг кузида “TRT” телеканалида эфирга узатилади. Ушбу тарихий лойиҳа машҳур файласуф шоир, Туркиянинг маънавий устози деб эътироф этилган Мавлоно Жалолиддин Румийга бағишланган. Унинг асарлари Туркия, Озарбайжон, АҚШ ва Жанубий Осиёда жуда машҳур.