Ўтган мавсумда
“Ташкилот” турк сериали рейтингда юқори ўринларни эгаллаб, томошабинлар
эътиборига тушди. Мухлислар лойиҳа давомини сабрсизлик билан кутишяпти.
“Limon Yapım”
продюсерлик компанияси эгаси Хайри Аслан Американинг кўплаб нуфузли
мукофотларга сазовор бўлган ва етти йил давомида экранларда намойиш этилиб,
рейтингларда юқори ўринларни эгаллаган “Яхши хотин” сериали ремейки ҳуқуқини
сотиб олди.
“Kale Film”
продюсерлик компанияси 30 қисмдан иборат “Мавлоно” (“Mevlana”) сериалини
суратга олди. Жан Улкай режиссёрлигидаги сериал шу йилнинг кузида “TRT”
телеканалида эфирга узатилади. Ушбу тарихий лойиҳа машҳур файласуф шоир,
Туркиянинг маънавий устози деб эътироф этилган Мавлоно Жалолиддин Румийга
бағишланган. Унинг асарлари Туркия, Озарбайжон, АҚШ ва Жанубий Осиёда жуда
машҳур.
Маҳоратли ва машҳур
Ваҳиде Перчин янги куз мавсумида экранларга қайтишга тайёр. Таниқли актриса
“Муҳташам юз йил”, “Ойи”, “Исмини Фариҳа қўйдим”, “Ишқ эртаги” каби сериалларда
суратга тушган. У иштирок этган сўнгги сериал “Зулейҳа” (“Бир замонлар
Чукуровада”) бўлиб, актриса иродали ва қатъиятли Хункар Яман исмли қаҳрамони
билан томошабинлар меҳрини қозонди.