Бир куни Жонни Депга автофалокатдан сўнг анча вақтгача ўзига келолмаётган қизчанинг отасидан хат келди. Хатда у фарзандининг ягона истаги “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги Жек қароқчи билан учрашиш эканлигини ёзганди. Актёр қизалоқнинг истагини амалга оширишга қарор қилди. У қизчага қўнғироқ қилиб, қаҳрамонининг овози билан тезроқ тузалиб кетишини тилади. Ажаб, лекин бу қўнғироқдан сўнг қизчанинг аҳволи яхшиланди. У касал оёғини қимирлатишни бошлади, кўп ўтмай эса бутунлай соғайиб кетди. Қувончи ичига сиғмаган ота Деппга газета орқали миннатдорчилик билдирди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий