“Зулейҳа” (“Бир замонлар Чукуровада”) турк сериали тўртинчи мавсум билан экранларга қайтди. Янги мавсумда томошабинлар янги қаҳрамонлар ва актёрлар билан “учрашишади”. Қизиғи, сериалда учинчи марта бош қаҳрамон алмашяпти. Ўтган мавсумда сериални Угур Гунеш (Йилмаз), ёз охирида эса Мурат Уналмиш (Демир) тарк этди. Энди янги бош қаҳрамон – Хакан Гумушўғлу ролида Иброҳим Челиккўл пайдо бўлади.